Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:50

Янгийўллик таксичиларни сўккан "замначальник” аудиодаги овоз уники эмаслигини иддао қилди


Иллюстратив сурат, Янгийўл туманидаги воқеага алоқаси йўқ.
Иллюстратив сурат, Янгийўл туманидаги воқеага алоқаси йўқ.

23 октябрда Тошкент вилоят, Янгийўл туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи ўринбосари Усмон Замонов Ички ишлар вазирлигининг назорат ва тафтиш комиссиясига чақиртирилди.

Бу маълумотни Озодлик Усмон Замоновнинг ўзидан олди. Айтишича, унинг вазирликка чақиртирилишига 22 октябрь куни жтимоий тармоқларда Усмон Замонов деб иддао қилинаётган шахснинг ҳайдовчиларни ҳақорат қилаётгани ёзилган аудио тарқалгани сабаб бўлди.

Аудиода ўзини “ГАИ замначальниги Усмон” деб таништираётган шахс, “Янгийўлликлар” Телеграм каналида ҳайдовчиларнинг бир-бирини ЙҲХҲ инспекторлари қаерда турганлигини огоҳлантиргани учун уятли сўзлар билан сўкади.

Усмон Замонов Озодлик саволларига жавоб бераркан, Телеграм каналида тарқатилган овоз уники эмаслигини иддао қилди.

Таксичиларни "сўккан замначальник” аудиодаги овоз уники эмаслигини иддао қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00

Янгийўл туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғининг ўринбосари Усмон Замоновнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзув Телеграмда тарқалгач, ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди.

Қарийб 40 секунд давом этган аудиода, ўзини “ГАИ замначальниги Усмон” деб таништирган шахс янгийўллик ҳайдовчиларнинг “қаерда ГАИ турганлиги” ҳақида бир-бирларини огоҳлантираётгани учун ҳақорат қилади:

“Эй Янгийўл группадагилар! Мани эшит ҳамманг эй, таксилар. Х…йет қилмасдан к…тингни қисиб юр ҳамманг. Тушундингми? Бўлар-бўлмас гапни гапировурмагин у эди, бу эди, бўтта ГАИ турибди, бўтта ГАИ турибди. ГАИ оғзингга с…воттими, к…тингга с…воттими, сан ган…нларни. Пид…с. Сен эркак бўлсанг на х…й, мана бетга келсанг ман Усмонман замначальник ГАИ шу Янгийўл тумани. Мани қўлимга тушсанглар к…тингга с…ман, сан исқиртларни. Ман санларга гапирвомман. Қўлимга тушмагин к…тингга с…ман, сан ҳаромилар. ГАИ онангни с...дими, ж...блар? Башарангга қ...им, санларни”.

Исми сир қолишини сўраган янгийўллик ҳайдовчилардан бирининг айтишича, Телеграм каналида киракашлар бир-бирини ГАИлар турган жойларни огоҳлантиргани ва бунинг оқибатида ҳайдовчиларни жазолаш камайгани “замначальник”ни ғазабга келтирган:

“Телеграм каналида “Янгийўлликлар” деган группа очилган. Таксистлар группа админига хабар жўнатади. Масалан, Янгийўлнинг шу жойида рейд бўляпти ёки фалон жойда яширин радар қўйилган деб. Админ бу хабарни группага қўяди. Кейин ҳайдовчилар ўша жойдан эҳтиёт бўлиб ўтади ёки бормайди. Ана шуни кўриб, замначальник тутаб, ҳайдовчиларни сўкяпти”.

Янгийўл туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғининг ўринбосари Усмон Замонов Озодлик билан суҳбатда, Телеграмда унинг номидан тарқатилган овоз эгаси у эмаслигини иддао қилди:

- Шу масала бўйича ҳозир Ички ишлар вазирлигидаман. Мен тўғримда ёлғон кўрсатма берилган. У менинг овозим эмас. Гумондоримиз бор, ҳозир ўшани олиб келтиряпман. Вазирликнинг ички хизмат инспекцияси ҳозир бу масала билан шуғулланяпти. Мен сўкмаганман.

Усмон Замоновнинг айтишича, бу масала бўйича вазирликнинг ички хизмат инспекцияси шуғулланиб, ўз хулосасини айтади.

Исми сир қолишини сўраган янгийўллик ҳайдовчилардан бири, 20 нафар такси ҳайдовчилари 23 октябрь куни уларни онасидан ҳақорат қилган туман ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Усмон Замоновга қонуний чора кўриш учун туман прокуратурасига шкиоят аризаси ёзган.

Янгийўллик ҳайдовчиларнинг прокуратурага аризаси
Янгийўллик ҳайдовчиларнинг прокуратурага аризаси
Янгийўллик ҳайдовчиларнинг прокуратурага аризаси
Янгийўллик ҳайдовчиларнинг прокуратурага аризаси

XS
SM
MD
LG