Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:47

АҚШ Давлат котиби Навальний тарафдорларига куч ишлатилишини қоралади, Эрон ва Хитойни огоҳлантирди


АҚШнинг янги тасдиқланган Давлат котиби Энтони Блинкен Давлат департаментидаги тақдимда-- 27 январь, 2021
АҚШнинг янги тасдиқланган Давлат котиби Энтони Блинкен Давлат департаментидаги тақдимда-- 27 январь, 2021

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Байден маъмурияти Россияга нисбатан чоралар кўриши мумкинлигини билдирди. Эҳтимолий чоралар мухолифатчи Алексей Навальний ҳимоясига чиққан намойишчиларга қарши номутаносиб куч ишлатилгани ортидан киритилиши мумкин.

Блинкен 1 февраль куни эфирга узатилган ТВ интервьюда “ҳаддан ортиқ зўравонликдан” ташвишда эканлигини айтган.

Блинкен шунингдек, Хитой ва Эрон мавзуларига ҳам тўхталиб ўтган. Унинг айтишича, Хитой Ҳонконг устидан назоратни кучайтириш йўлида ўта қўпол ҳаракат қилган. Блинкен, шунингдек, Эрон ядровий қуролга керак бўладиган парчаланувчи моддаларни ишлаб чиқаришига саноқли ойлар қолганидан огоҳлантирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги намойишлар ортида “Россиянинг ички ишларига қўпол аралашаётган” Вашингтон турганини иддао қилмоқда.

“Россия ҳукумати муаммо бизда, деб ўйлаётган бўлса, қаттиқ адашяпти. Муаммо уларда, уларнинг ҳукуматида. Россияликлар коррупция ва яккаҳокимликдан чарчаган. Россия ҳукумати ўз нигоҳини ташқарига эмас, ичкарига қаратиши лозим”, деган Блинкен NBC News билан суҳбатда.

АҚШ Россияга нисбатан қандай чоралар кўриши мумкинлигига Блинкен суҳбат чоғида аниқлик киритмади. Унинг билдиришича, Навальнийнинг ҳибсга олиниши, Россиянинг 2020 йили АҚШда бўлиб ўтган сайловларга аралашуви, Россия молиялаштирган ҳакерлар гуруҳи АҚШ ҳукуматининг компьютер тармоқларига уюштирган ҳужуми ҳамда Россия Афғонистонда ўлдирилган ҳар бир АҚШ солдатига мукофот ваъда қилганлиги ҳақидаги иддаолар ортидан АҚШнинг муносиб жавоб чоралари муҳокама қилиняпти.

Блинкен, Теҳрон ядровий дастур бўйича 2015 йилдаги шартномадаги мажбуриятларга қатъий амал қилишни зиммасига олса, мазкур шартномага АҚШнинг қайтишини билдирган.

Ушлаб турилган америкаликларнинг озод этилиши кенгайтирилган ядровий дастур бўйича шартноманинг шартларидан бири бўлиши ҳақидаги саволга Блинкен изоҳ бермаган.

“Шартнома қандай бўлишидан қатъий назар, америкаликлар озод этилиши керак. Нуқта. Биз, у ёки бу тарзда, улар ватанига қайтишини таъминлаймиз”, деган Давлат котиби.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари Ухань шаҳрига ташриф буюрган, лекин Хитой уларни коронавирус илк бор аниқланган масканларга боришига рухсат беришда “анча сусткашлик қиляпти”, дейди Блинкен.

Блинкен Хитой шаффоф ҳаракат қилмаётганини “ҳал этилиши керак бўлган муаммо” деб атаган.

Унинг сўзларига кўра, Байден маъмурияти Трамп томонидан Хитой маҳсулотларига жорий қилинган тарифлар Хитойга эмас, АҚШнинг ўзига кўпроқ зиён келтираётганини кўриб чиқади.

XS
SM
MD
LG