Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:44

Екатеринбургдаги депортация марказида қолаётган андижонлик аёл ҳомиласи тушиб қолишидан хавотирда


Россиядан OzodMikrofonга шикоят қилган андижонлик ҳомиладор аёл бир ойдан буён Екатеринбургдаги хориж фуқароларини вақтинча сақлаш марказида қолаётгани ва бу жойнинг шароити ёмонлиги боис, ҳомиласига зарар етишидан хавотир билдирди.

“Менинг патентим бўлмагани боис, полиция яшаб турган квартирамдан олиб кетди. 21 февраль куни суд қилиб, мени депорт қилишди. Ўн кун ичида ватанингга жўнатиб юборамиз дейишган эди. Мана бир ой ўтди ҳамки, мана шу шароити оғир депорт марказида қоляпман. Тўрт ойлик ҳомилам бор. Берадиган овқатлари шунчалик ёмонки, еганимни қусиб ташлаяпман. Эрим келтирган нарсаларни ҳам ҳаммасини беришмаяпти. Ўзбекистон консуллигига бир неча марта мурожаат қилдим, лекин ҳеч қандай ёрдам беришмаяпти. Неча марта дўхтир чақиртирдик, укол қил десам, ҳомиладорсан, қилмайман деяпти. Баъзан қон қусяпман. Ҳомиламдан айрилиб қолишимдан қўрқяпман. Мен билан бирга яна бир ҳомиладор аёл ҳам бор”.

Россияда депортга тушган ҳомиладор аёл қийналаётганидан шикоят қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:44 0:00
Бевосита линк

Озодлик Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги консуллигига боғланиб, бу аёлнинг тақдирига нега бефарқ бўлаётгани ҳақида сўради.

Консулхонанинг Озодлик билан суҳбатлашган биринчи котиби ёрдамчиси Искандар Мўминов имкони борича биринчи чартер рейс билан бу аёлни Ўзбекистонга юборилишини айтди:

“Бундан хабаримиз бор. Лекин у опа полиция ходимига пора берганликда айбланмоқда. Биз адвокат ҳам топдик, бу муаммони ҳал қиламиз ва Ўзбекистондан самолёт келиши билан биринчи навбатда у опани жўнатиб юборамиз”.

Озодлик консуллик вакили гапидан сўнг яна ўзбекистонлик аёл билан боғланиб у тилга олмаган жиноят иши ҳақида сўради. Аёлнинг айтишича, у билан бирга қўлга олинган бошқа бир ўзбекистонлик эркак полиция ходимига пора беришда айбланган:

“Мени шу ишга гувоҳ сифатида ушлаб туришибди. Тергов 3 ой давом этар экан. Уч ойгача мен ҳомилам билан бу шароитда қандай яшайман. Ҳомиламдан ажраб қоламан деб қўрқяпман. Мендан гувоҳлик кўрсатмаси олиб қўйиб юборишса бўладику!”

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG