Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:07

Иши терговдаги маҳбуслар судлар карантинга чиққани учун белгиланган муддатдан кўп ҳибсда қолмоқда


Халқ орасида Панелний номи билан машҳур вақтинчалик қамоқ жойи
Халқ орасида Панелний номи билан машҳур вақтинчалик қамоқ жойи

Жиноят ишлари бўйича судларнинг аксарияти карантин чеклови туфайли ишламаётгани боис, устидан жиноят иши очилиб, эҳтиëт чораси сифатида вақтинча қамоққа олинган маҳбуслар вазияти мавҳум қолмоқда.

Маҳбусларнинг яқинлари Озодликка айтган бу гапни шарҳлаган адвокатга кўра¸ ўзбек қонунчилигида пандемия ëки шунга ўхшаш бошқа фавқулодда ҳолатларда вақтинча қамоққа олинганлар шартли озод қилиниши ëки уй қамоғига олиниши назарда тутилмаган.

Адвокатга кўра, маҳбуслар карантин қанча давом этса, шунча ўтириб суд бўлишини кутишлари керак бўлади.

Айни пайтда баъзи "муҳим" ишларни кўриш учун судьялар карантиндан чақиртириб олинаётгани айтилди.

Тошкентлик 28 яшар олий маълумотли йигит Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича айбланиб, жорий йилнинг февралида эҳтиëт чораси сифатида судгача қамоққа олинган эди. Маҳбус йигитнинг онаси Озодлик билан суҳбатда карантин боис судлар ишламаëтгани ва ўғлининг қанча муддат қамоқда қолиши номаълумлигидан шикоят қилди.

Аëлнинг айтишича¸ карантин боис маҳбус ўғли билан ҳеч қандай алоқа имкони йўқ.

Озодлик бу аëлдан ташқари бошқа яқинлари қамоқда бўлган яна уч киши билан гаплашди.

Улар карантин пайтида судлар ишламаëтгани боис, айбланувчилар муаллақ ҳолда қолганидан шикоят қилишди.

Тошкентлик адвокат Умид Давлетовнинг Озодликка билдиришича¸ маҳбусларнинг кейинги тақдирини карантин тугаганидан кейин бўладиган суд ҳал қилади:

- Мавжуд қонунчиликда карантин¸ фавқулодда холат ва комендант соати эълон қилинган пайтда қамоқда ўтирганлар қўйиб юборилсин ëки уларга нисбатан эҳтиëт чораси ўзгартирилсин деган истисно йўқ. Карантин эълон қилиниши билан судни кутаëтган барча маҳбуслар ҳолати музлатилди. Жараëн тўхтаб туради. Карантин тугаб, суд жазо тайинлаëтган вақтда маҳбуснинг ўтирган кунини ҳисоб-китобини қилиб асосий жазо ўташ қисмидан чегириб ташлайди. Маҳбус агарда оқланса, қамоқда ҳар бир ўтирган куни учун давлат бюджетидан товон ундириш бўйича суд ажрим ҳам чиқариб беради. Қонунчиликда бошқа вариант кўзда тутилмаган.

Ўғли мавҳум ҳолатда қамоқда қолаëтган онанинг Озодликка айтишича, Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов изоляторида (Тоштурма) 15 мартдан бери маҳбусларга ташқаридан егулик киритиш ва учрашувлар тўхтатилган.

Жазони ижро қилиш Бош бошқармаси матбуот хизмати вакили Озодлликка ҳеч бир шаклда бу чекловни изоҳламади.

Лавозимида матбуотга гапириш изни бўлмагани учун исми сир қолишини сўраган айни идора мулозимига кўра¸ “Ўзбекистондаги барча жазони ўташ масканларида карантин” жорий қилинган. "Бу чекловлар карантин талаби билан боғлиқ" деди мулозим.

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматида ҳеч ким телефон гўшагини кўтармади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ўзини навбатчи деб таништирган ходими “судьяларнинг карантин боис, уйда ўтирганлигини” айтиш билан кифояланди.

Ўзбекистон Олий суди сайтида судларнинг карантинга ëпилган ҳақида маълумот йўқ.

Олий судга яқин мулозимнинг исми сир сақланиш шарти билан Озодлкка билдиришича, “ўта мухим ишлардан бошқа ишларни кўриш март охиридан бошлаб тўхтатилган”:

- Бошқа идораларда бўлгани каби Олий ва қуйи судларда одамлар билан яқин контактда бўлиш чекланди. Ҳужжатлар олди-бердисини онлайн қилиш борасида иш кетмоқда. Ўта мухим бўлган ишлар судда истисно тарзида кўриб чиқилади. Лекин суд мажлисидаги барча гигиена қоидалрига амал қилиши лозим.

Ишлаëтган судлар ҳам бор

Карантин қоидаларига амал қилмади дея жорий ҳафтада 7 суткага қамалган бухоролик тадбиркор Исмат Жумаев адвокатининг Озодликка айтишича¸ судларнинг ўзи ишларнинг муҳим-номуҳимлигини хал қиляпти:

- Бухоролик тадбиркор Исмат Жумаевни қамаш учун судьялар карантиндан зудлик билан чақириб олинди. Хўш нима жиноят қилибдики ҳатто карантиндаги судлар ҳам ишга қайтибди деб сўрарсиз? Жумаев ўзининг стикери бор автомобилида халқаро йўлда 18 апрель куни ИИБнинг бошлиғи кетаетган автомашинага йўл бермаганлиги учун жазоланди. Тадбиркорни суд 7 суткага қамади. Мен бу адолатсиз қарор устидан шикоят қилдим. Судлар ИИБ бошлиғи хархашасини амалга ошириш учун карантинни ҳам тўхтатиб югуриб келганига нима дейсиз?!

Дунëнинг бир неча мамлкатида вақтинча қамоққа олинганларга пандемия пайтида енгиллик берилди. Хусусан, ўтган ҳафтада Туркия ҳукумати 90 минг маҳбусни озод қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.

XS
SM
MD
LG