Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:20

Коронавируснинг "Жанубий Африка" штамми ҳақида нималарни биламиз?


Коронавируснинг янги варианти Жанубий Африкада декабрь ойида аниқланган эди
Коронавируснинг янги варианти Жанубий Африкада декабрь ойида аниқланган эди

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) ўз аҳолисини AstraZeneca ва Оксфорд университети коронавирусга қарши ишлаб чиққан вакцинаси билан эмлашни тўхтатиб турибди. Таҳлилларга кўра, бу вакцина мамлакатда аниқланган штаммга қарши унчалик самара бермас экан.

Коронавируснинг янги варианти Жанубий Африкада декабрь ойида аниқланган эди, ҳозирда янги касалланиш ҳолатларининг 80%-90% айнан шу вариантга тўғри келмоқда.

Рейтер агентлигининг тадқиқотчиларга таяниб ёзишича, у Жанубий Африкада топилган бошқа штаммлардан фарқланади, чунки вирус инсон оқсили ҳужайраларини юқтиришда фойдаланган муҳим оқсилда турли мутацияларга учраган.

B.1.351 турининг 501Y.V2 варианти бўлмиш янги коронавирус аввалги вариантларидан 53% юқумлироқ эканлиги айтилмоқда.

Жанубий африкалик тадқиқотчиларга кўра, янги вариант оқибатлари кучлироқ касалланишга олиб келишига етарли далил йўқ. Лекин у аввалги вариантларидан анча тез тарқалмоқда.

27 январь ҳолатига бу вариант дунёнинг 41 мамлакатида топилган, дейди Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖСТ). Жумладан, вируснинг янги тури Австралия, Хитой, Франция ва Швейцарияда топилган.

Pfizer/BioNTech, Moderna, AstraZeneca вакциналари ушбу вариантга қарши етарли ҳимоя бериши ҳозирда ўрганилмоқда.

Тадқиқотларда аниқланган фактлар қуйидагича:

AstraZeneca
AstraZeneca

AstraZeneca ва Оксфорд университетининг вакцинаси

Мустақил тадқиқотчилар томонидан олиб борилган таҳлилга кўра, британиялик ҳамкорлар ишлаб чиққан вакцина енгил ва ўрта оғирликдаги инфекциялардан минимал тарзда ҳимоя қилади.

Таҳлилда 2026 нафар ўртача 31 ёшда бўлган кўнгиллилар қатнашган, шулардан ярмисига плацебо берилган. Енгил касалланиш деб камида битта коронавирус аломати аниқланган касалланиш деб олинган.

Юқумлироқ вариант кенг тарқалишидан олдин вакцина самараси 75% атрофида эди. Кўпроқ янги вариантга асосланган кейинги таҳлилларда эса, вакцина енгил ва ўрта оғирликдаги касалланишдан 22% ҳоллардагина ҳимоя қилишини аниқланган. Бу регулятор вакцина самарали деб ҳисобланиши учун белгилаган 50% чегарасидан анча паст.

AstraZeneca ширкатини унинг вакцинаси касалланишнинг оғир ҳолларига қарши ҳам ҳимоя қилишига ишонишини билдирган.

AstraZeneca ва Оксфорд университети янги вариантларга ҳам қарши самарали вакцинанинг янги авлодини кузгача яратишни режалаштирган.

Муносабатлар

Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, янги вакцинанинг пайдо бўлишини кутмасдан мавжуд AstroZeneca вакцинаси билан Жанубий Африка аҳолисини эмлайвериш керак.

"Маълумотлар коронавирус тарқалиш йўлини топиб кетишини кўрсатмоқда, лекин вакцина оғир касалланишга қарши ҳимоя қилса, эмлаш соғлиқни сақлаш тизимига бўлган юкни анча енгиллаштирар эди", - дейди Оксфорд вакцинаси синовларидаги бош тадқиқотчиси Эндрю Поллард.

Кўнгиллилар сони чекланганлиги, уларнинг ёш эканлигини ҳисобга олиб, вакцина оғирроқ касалланишларнинг олдини олишини аниқлаш лозим, дейди ЖСТ душанба кунидаги баёнотида. Оптимал эмлаш тақвимини тузиш учун қўшимча таҳлиллар зарур, дейилади баёнотда.

“Бу натижалар биз қўлдан келгунча вирус ёйилиши ҳамда мавжуд вакциналарнинг самарасини тушириб юбориши мумкин бўлган мутацияларнинг олдини олишимиз зарур”, дейилади баёнотда.

“Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ҳам коронавирус эврилишига мослашиши лозимлиги тобора аниқлашмоқда”.

“Вакциналар самараси паст бўлса, улар тақдим этган чала ҳимоя вирус мутациясига имкон бериши мумкин, ва натижада, вакцина иммунитетидан буткул озод бўлган мутациялар пайдо бўлиши мумкин”, дейди Берн университетининг тадқиқотчиси Эмма Ходкрофт.

Pfizer-BionTech
Pfizer-BionTech

Pfizer-BionTech

Мустақил тадқиқотчилар ҳали хулосасини бермаган ва кам сонли беморлар маълумотига асосланган таҳлилларга кўра, Pfizer вакцинаси Жанубий Африкада топилган вариантидан камроқ ҳимоя қилиши мумкин.

Novavax
Novavax

Novavax ва Johnson&Johnson

Синовларда аниқланишича, коронавируснинг янги варианти NOVAVAX ва J&J томонидан ишлаб чиқилган вакциналарнинг самарасини камайтириб юборади.

XS
SM
MD
LG