Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:38

“Корхонамиз газдан узилгач, 5 киши ишсиз ўтирибмиз”


Сурхондарё вилояти Узун туманидаги “SALMONI FORS” хусусий корхонаси раҳбари Муродбек Абдурашидов OzodMikrofonга мурожаат қилиб, корхонаси табиий газдан узиб қўйилгани сабаб тўхтаб қолганидан шикоят қилди.

Маиший қоғоз ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган “SALMONI FORS” корхонаси 16 декабрдан буён ишламаяпти.

Корхона раҳбари Муродбек Абдурашидовнинг OzodMikrofonга айтишича, корхонаси бир ой аввал табиий газдан узиб қўйилгани оқибатида 5 киши ишсиз ўтирибди:

“Президентимизнинг қатор қарор-қонунларига таянган ҳолда маиший қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз ва 5 киши доимий иш билан таъминланмоқда. Лекин 2019 йилнинг 16 декабрида ишлаб чиқариш корхонамизни табиий газ тармоғидан узишди ва ҳозирги кунга қадар 5 киши ишсиз ўтирибди. Кредит ва солиқ тўловлари, ижара муаммосидан қийналмоқдамиз. Фаолиятимни давом эттириш учун табиий газга уланишда амалий ёрдам сўраб, туман ҳокими, унинг ўринбосарлари, туман прокурорига ҳамда туман ва вилоятдаги халқ қабулхоналарига мурожаат қилдим. Лекин туман раҳбарлари ҳам, вилоят раҳбарлари ҳам жавоб беришни хоҳламаяпти. Корхонамизни “кафолатланмаганлар рўйхати”га қўшишганмиш. Нима сабабдан унақа рўйхатдаман, у рўйхатга ким киргизган? Мутасаддиларнинг жавоби йўқ бунга. Шу пайтгача қишда бирор марта газдан узишмаган. Туман газ идорасига янги раҳбар бўлгач, узишди”.

Тадбиркор Муродбек Абдурашидов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Тадбиркор Муродбек Абдурашидов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:38 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG