Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:48

Бобони неваралари кўзида ҳақоратлаган ҳоким узр сўради (ВИДЕО)


Тўғри, инсон сифатида, жаҳл устида фуқарога нисбатан ҳақорат сўзини ишлатиб қўйдим. Ҳоким сифатида, раҳбар сифатида бу сўзни ишлатмаслигим керак эди. Шунинг учун халқимиздан қўлимни кўксимга қўйиб узримни сўрайман. Бу хато-камчилигимни бошқа қайтармайман, деб ваъда бераман.

Бу сўзларни Қашқадарё вилоят, Миришкор туман ҳокими Равшан Комилов ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаатида айтди.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган бошқа бир видеода Равшан Комилов бир бобони неваралари билан бегона даладан думбул ўғирлаганликда айблаб, ҳақоратлагани акс этган. Жараённи туман маъмурияти раҳбари ўзи видеога олган.

"Невараларингни ҳам ўғриликка ўргатяпсанми? Нима „хай“? Нима „ҳоким-бува“? Нима „ҳоким-бува“? Нимага ўғирлаяпсан? Уялмайсанми, оғайни? Бечора бир тадбиркор экди, экспортини қилади. Туманнинг экспорти шунинг бўйнида ётибди. Сен олиб кетсанг тўртта, у олиб кетса тўртта. Мен ***** қўяманми экспортга? Нима „неваралар“? Э падарингга лаънат! Ол буни! Э уятсиз! Виждонинг чирисин сени. Очкўз. Падарингга лаънат. Очингдан ўл ундан кўра. ***** сотиб ол!", - дейди ҳоким.

Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан текширув бошлагани хабар қилинди.Бу хабар ортидан чоршанба куни кечқурун ҳокимнинг видеомурожаати эълон қилинди. Унда ҳоким аввалига "туманимизнинг экспорт салоҳияти ҳақида мен қайғурмасам, ким қайғуради? Ҳоким сифатида мен буни ҳам ўйлашим керак, тадбиркорни ҳам ўйлашим керак", деб, сўнгра кечирим сўрайди.

XS
SM
MD
LG