Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:21

Наманганда аёл икки чақалоқни иккинчи қават деразасидан улоқтирди


Иллюстратив сурат. Намангандаги воқеага бу суратнинг алоқаси йўқ.
Иллюстратив сурат. Намангандаги воқеага бу суратнинг алоқаси йўқ.

9 сентябрга ўтар тунда, соат тахминан 04:30 ларда Наманган туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ҳовлисидан 1996 ва 1997 йилда туғилган икки аёл 2 сентябрда туққан қиз чақалоқлар тирик ҳолда топилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқлар вафот этган.

Озодлик ўрганишни бошлаган бу воқеа тафсилотларини Бош прокуратура ўз Телеграм каналида очиқлади.

Бош прокуратурага кўра, 9 сентябрь, соат тахминан 03:30 ларда фуқаро Д.Х. 2 сентябрда туққан фарзанди ётган палатага кириб, унинг "оёқлари нотекис (нуқсонли) туғилганлигидан аччиқланган".

Шундан сўнг чақалоқдан қутулиш мақсадида у ўз чақалоғи билан биргаликда шу хонада ётган М.Т.нинг қиз чақалоғини ҳам олиб, уларни туғруқ комплексининг 2- қавати дераза ойнасидан пастга улоқтириб юборган. Оқибатда чақалоқлар оғир тан жароҳатлари олган ва жонлантириш бўлимида вафот этган.

Бош прокуратурага кўра, аёл бу ишни (яъни бошқа бировнинг чақалоғини ҳам ойнадан отиб юборишни) "келгусида содир этаётган қилмиши фош бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида" қилган.

Бош прокуратуранинг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 9 сентябрда туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-кисми “а,в” бандлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси масъул шахсларига нисбатан 116-моддаси 4-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этаётгани хабар қилинди.

Наманган вилоят ҳуқуқ тизими мулозимининг Озодликка билдиришича¸ тергов ҳаракатлари давомида туғруқхонанинг тўрт нафар ҳамшираси сўроқ қилинмоқда.

Бу ҳақда матбуотга гапириш ваколати йўқлиги боис шахси очиқланмаслигини сўраган бу мулозим¸ ҳамшираларнинг воқеа пайтида ухлаб ëтгани тахмин қилинаëтганини қўшимча қилди.

"Аëл аввал ҳам иккита фарзанд кўрган¸ иккаласи ҳам ногирон туғилган ва вафот этган. Бу фарзанди ҳам ногирон бўлган¸ шифокорлар бу бола одам бўлмайди¸ деган. Аëл қаттиқ тушкунликка тушган.Ногирон бола кимга керак¸ деб шу ишни қилган"¸ деди тергов тафсилотларидан хабардор мулозим.

XS
SM
MD
LG