Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:29

"Сардоба ички иншоот бўлгани учун уни қуришда қўшни билан келишишга ҳожат йўқ эди"


Сапарбой Жубаев.
Сапарбой Жубаев.

“Ушбу сув омборини қуришда биз билан келишилмаган. Биз Ўзбекистон томонига бу борада бир неча бор билдирганмиз, лекин бу ҳақда фақат мавҳум маълумотларни олдик. Бугун биз нота тайёрладик, у Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади, унда бизнинг трансчегаравий сувларимизда Сирдарё ҳавзасида қурилган барча объектларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этиш сўралган”.

Бу баёнотни Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Сергей Громов “Сардоба сув омбори Қозоғистон билан келишмасдан қурилгани” тўғрисида гапираётиб айтгани тўғрисида Tengrinews.kz хабар қилди.

Қозоғистон томонининг ҳисоб-китобича, Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида жами 276 квадрат километр майдонни сув босган, бундан 76 квадрат километри Қозоғистонда жойлашган.

Туркистон вилояти Махтаарал туманидаги 14 та қишлоқдан жами 31606 аҳоли эвакуация қилинган. Тошқин оқибатида 845 уй вайрон бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, тошқиндан Қозоғистон 404 миллион тенге (тахмин 950 минг АҚШ доллари) зарар кўрган.

Бу хабардан пайдо бўлган саволларни ўзбекистонлик иқтисодчи олим, айни пайтда Қозоғистонда яшаётган Сапарбой Жубаевга бердик.

Суҳбат давомида Ялпи ички маҳсулот билан Якуний истеъмол ҳаражатлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақида ҳам сўз бўлади.

“Сардоба – ички иншоот ва уни қуришда қўшни билан келишишга ҳожат йўқ эди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:51 0:00
Бевосита линк


XS
SM
MD
LG