Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:47

Турк тадбиркор: "Ўзбекистондан ип олиш учун олиб келган катта пулимни фирибгарга олдириб қўйдим"


Туркиялик тадбиркор унинг "пулини қайтармаётган" шахс билан бирга учоқда сафар қилганда олинган сурат.
Туркиялик тадбиркор унинг "пулини қайтармаётган" шахс билан бирга учоқда сафар қилганда олинган сурат.

Туркиядаги газлама ширкатларига Ўзбекистондан калава ип сотиб олиш учун 24 октябрда Тошкентга келган 35 яшар тадбиркор 34 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулини фирибгарга олдириб қўйганини Озодликка хабар қилди.

Туркиялик тадбиркорнинг гапларини пул олди-бердисига гувоҳ бўлганини айтган ўзбекистонлик тадбиркор​ тасдиқлади.

Муаммосини тошкентлик танишларининг гапига кириб, "кўча"да ҳал қилишга уриниб кўрган турк тадбиркори Туркия элчихонаси маслаҳати билан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилмоқчи.

​Дурғут Ирфаннинг ( Durgut Irfan) иддаосича¸ 1976 йил Тошкент туманида туғилган Э.Х исмли шахс Ўзбекистондан калава ип олишга ëрдам бераман¸ деб унинг ишончига кириб 34 минг нақд АҚШ долларини олиб қочиб кетган. Дурғут Ирфан ўз иддаоларига далил сифатида "Э.Х."нинг сурати деб бир эркакнинг суратини ва бир неча ҳужжат нусхаларини Озодликка тақдим этди.

Дурғут Ирфан бундай деди:

- Мен Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган калава ипини сотиб олиш учун келган тадбиркорман. Мени алдаб чув туширишди, 34 минг доллар пулимни олиб қўйишди. Шу онда Тошкентда бир тийин пулсиз¸ танишларимнинг уйида ўтирибман. Прокуратура ва бошқа ҳуқуқ- тартибот органлари менинг ишимни кўриб чиқишини истайман.

Тадбиркор Дурғут Ирфан Э.Х исмли шахсга уч пачка юзталик АҚШ доллари бераëтгани акс этган фотони тақдим қилди.

Пул олги-бергиси акс этган сурат
Пул олги-бергиси акс этган сурат

Фотода Э.Х дея иддао қилинган шахс қўлида уч пачка юзталик АҚШ долларини олаëтгани акс этган.

Озодлик турк тадбиркорининг Э.Х исмли шахсга пул берганига гувоҳ бўлган ўзбек тадбиркори 35 яшар Ихтиëр Абдуллаев билан гаплашди.

Калава ип ширкатида ишлайдиган Ихтиëр Абдуллаевниг айтишича¸ Э.Х исмли шахс калава ипи олиб беришни ваъда қилган, лекин пулни олиб қочиб кетган:

- Калава ипи обкелиб бераман¸ деб кўзимнинг олдида Дурғут Ирфандан уч пачка пул олди. Мениям ишонтирди. Мана хотиним ҳижобда¸ дея ўзининг ҳалол эканлигини таъкидлади. Кейин шу кетганича¸ бадар кетди. Телефон номерини ўзгартириб ташлаган. Биздан қочиб юрибди. Дурғут Ирфан прокуратурага шикоят қилмоқчи эди. Мен уни тўхтатиб¸ кўча болалари ҳал қилиб беради дедим. Аммо ҳеч ким ҳал қила олмаяпти¸ - деди Абдуллаев.

Тадбиркорнинг Ўзбекистонга олиб келган пули
Тадбиркорнинг Ўзбекистонга олиб келган пули

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган калава ип тижорати билан шуғулланадиган Абдуллаевга кўра¸ Э.Х исмли шахс Дурғут Ирфандан бошқа яна икки турк тадбиркорининг пулини олиб, қайтиб бермаган.

Абдуллаев Озодлик билан суҳбатда Э.Х исмли шахсдан панд еган барча тадбиркорлар ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига кўрсатма беришга тайëр эканини ҳам таъкидлади.

Фирибгарга пулини олдирганини иддао қилган 35 яшар Дурғут Ирфан Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистондаги Туркия элчихонасига бориб ўз дардини айтгани ва элчихона маслаҳатига кўра¸ яқин кунларда ҳуқуқ-тартибот органларига шикоят қилажагини билдирди.

Озодлик мухбирида турк тадбиркоридан пул олгани иддао қилинган Э.Х исмли шахс имзолаган чек ва унинг шахсига оид хужжат нусхалари ҳамда унинг иккита мобил телефон рақамлари бор. Озодлик 5 ва 6 декабрь кунлари бу рақамларга қўнғироқ қилганида телефон ўчириб қўйилгани маълум бўлди.

  • Ўзбекистонга келган ўрта синф тадбиркорларнинг фирибгарлар қўлига тушгани билан боғлиқ воқеаларни Озодлик ëритиб келади.
  • Жорий йилнинг мартида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди саудиялик тўрт нафар инвесторни алдаб пулини ўмаришда айбланган уч нафар ўзбекистонлик устидан ҳукм ўқиган эди.
  • Саудиянинг Royal Bird for the management Operation and Maintenance ширкати вакилидан ярим миллион АҚШ доллар миқдоридаги нақд пулни алдаб олиб ғойиб бўлган Зокир Салманов ва Шерзод Ибраевлар Ички ишлар вазирлиги томонидан халқаро қидирувга берилган эди.
XS
SM
MD
LG