Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:02

Фуқаролар Қорақўтанда олтин рудаси ўғриларига қарши чора кўрилмаётганидан норози бўлмоқда (ВИДЕО)


Комбинат ишчиларидан бири 26 май куни ўзи гувоҳ бўлган "олтин рудаси ўғрилиги ҳолати"ни қўл телефони ёрдамида видеога тушириб, Озодликка жўнатди.
Комбинат ишчиларидан бири 26 май куни ўзи гувоҳ бўлган "олтин рудаси ўғрилиги ҳолати"ни қўл телефони ёрдамида видеога тушириб, Озодликка жўнатди.

Навоий кон-металлургия комбинатининг Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидаги Қорақўтан конида, маҳаллий аҳоли ва кончиларнинг Озодликка айтишича, таркибида олтин бўлган маъданли тошларни ўғирлаш авжига чиққан.

Комбинат ишчиларидан бири 26 май куни ўзи гувоҳ бўлган "олтин рудаси ўғрилиги ҳолати"ни қўл телефони ёрдамида видеога тушириб, Озодликка жўнатди.

Навоий кон металлургия комбинати раҳбарияти ўғрилик иддаоларини Озодликка изоҳламади.

Таҳририят ўғрилик деб иддао қилинаётган видеотасвирларни комбинат матбуот котиби Абдумажид Жўраевга жўнатди, лекин 27 май кун охиригача ундан жавоб бўлмади.

Видеотасвирда рудалар ортилган юк поезди ҳаракатланиб кетаётгани, вагонлар устида ўрта ёшлардаги эркаклар қопларни ерга улоқтираётгани акс этган.

Қорақўтонда ўғирлик
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Тасвирларни Озодликка жўнатган корхона ходими видеода акс этган воқеа олтин рудаси ўғрилиги экани ва бундай ўғриликлар Қорақўтан конида "ҳар куни кўриқчиларнинг кўз ўнгида" содир бўлишини айтар экан, бундай деди:

Олтин рудалари вагонларга ортилганидан кейин, поезд Навоий кон-металлургия комбинатига қараб йўлга чиқади. Ўшанда булар поезднинг устига чиқиб то  Зиёвуддин станциясигача, (Қорақўтан конидан Зиёвуддин бекатигача 16 километр) рудаларни қопларга  солиб ташлаб бораверишади.

- Олтин рудалари вагонларга ортилганидан кейин, поезд Навоий кон-металлургия комбинатига қараб йўлга чиқади. Ўшанда булар поезднинг устига чиқиб то Зиёвуддин станциясигача, (Қорақўтан конидан Зиёвуддин бекатигача 16 километр) рудаларни қопларга солиб ташлаб бораверишади. Поезд ортидан шериклари "Нива" машиналарида қопларни териб чиқишади, ҳар куни шу аҳвол.

Озодликка келган бошқа видеода ҳам рудалар ортилган юк поезди устида шубҳали одамлар кўринади.

Кадр ортидан гапирган аёл юк поезди устидаги одамларни олтин ўғрилари деб атайди.

Қорақўтонда ўғирлик
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Стратегик аҳамиятга молик муассасалар сирасига кирувчи Навоий кон металлургия комбинати ва унга тегишли конлар ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими тарафидан қўриқланади.

"Тизимли ўғрилик"

Комбинат ишчилари иддаосича, баъзида ўғриликлар қўриқчилар кўзи олдида бўлади.

- Улар билан тил бириктирилган ҳолда қилинади. Ҳаммасининг ички ишларда, прокуратурада одамлари бор, - дейди Навоий кон-металлургия комбинати ишчиси.

Озодлик корхонада ўғрилик иддаоларини ўрганиш асносида Қорақўтан конининг бошқа ходимлари билан ҳам суҳбатда бўлди.

Улар ҳам ўғриликлар уюшган холда эканини айтишди.

- Ҳаммасининг тили бир. Улар ҳам улуш олади, чунки ўғриликлар қўриқчиларнинг кўз олдида бўлади, индашмайди. Вагонларга ортилганидан кейин Зиёвуддин станциясигача ўғирлаб бўлинади, - дейди Қорақўтон кони ишчиси.

Навоий кон металлургия комбинати раҳбарияти ўғрилик иддаоларини Озодликка изоҳламади.

Таҳририят ўғрилик деб иддао қилинаётган видеотасвирларни комбинат матбуот котиби Абдумажид Жўраевга жўнатди, лекин 27 май кун охиригача ундан жавоб бўлмади.

Қорақўтан олтин кони Навоий кон металлургия комбинатига қарашли бўлиб, у ердаги шахталардан таркибида олтини бор руда қазиб олинади.

Ғайриқонуний олтин бизнесидан яхши хабардор пахтачиликлардан бирининг Озодликка айтишича, Қорақўтан конида ўғриликлар систематикдир, туман аҳолисининг 70 фоизи шу тизимдан кун кўради:

Туманда 200 та рудаларни қайта ишловчи яширин тегирмон цехлари бор. Ўғирланган рудалар шу ерга олиб борилиб, ювилади. Қайсидир цехда тошни қумга айлантиришади, қайси бирида тошни ювиб, зарра қилиб беришади.

- Туманда 200 та рудаларни қайта ишловчи яширин тегирмон цехлари бор. Ўғирланган рудалар шу ерга олиб борилиб, ювилади. Қайсидир цехда тошни қумга айлантиришади, қайси бирида тошни ювиб, зарра қилиб беришади. Бир ёки икки килограмм тошдан 1 грамм тилла чиқади. Ҳаммаси уюштирилган система бу. Йиллардан бери давом этяпти. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимлари билади буни. Майдаларини ушладик, деб матбуотга чиқаришади, йирик мафияга тегишмайди.

Бу иддао юзасидан Озодлик ҳуқуқ-тартибот идораларидан изоҳ ололмади.

Пахтачи тумани Ички ишлар бўлими ходими бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати изоҳ бериш ваколатига эгалигини айтди.

Озодлик ИИВ расмий сайтидаги матбуот хизмати телефонларига кун давомида телефон қилди, лекин ҳеч ким кўтармади.

Озодлик радиоси Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги Қорақўтан конида илгари ғайриқонуний олтин қазишлар ҳақида хабар берган.

Қорақўтанда ўнлаб ғайриқонуний олтин қазувчи кон остида қолгани, бир нафари ҳалок бўлгани ҳақда Озодлик хабар берганди.

XS
SM
MD
LG