Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:50

Россиядаги ўзбек элчихонаси муҳожирлар саволларига жавоб бериш учун Call-center очди


Ўзбекистон элчихонасининг Фейсбукдаги расмий саҳифаси
Ўзбекистон элчихонасининг Фейсбукдаги расмий саҳифаси

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлими негизида 7 каналли Cаll-center ишга туширилди. Марказ ходимлари ўзбек гражданлари исталган муаммоли саволлари билан бу рақамлар орқали мурожаат қилиши мумкинлигини билдирди.

Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги Ўзбекистон консулхоналарининг тўлиқ манзили, электрон почтаси ва телефон рақамларини эълон қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида билдирилишича, Москвадаги консулхонада муҳожирларнинг талаб ва эҳтиёжларига тезкор муносабат билдириш мақсадида 1 июлдан бошлаб 7 каналли Call-centеr ташкил этилган. Call-centеrга мурожаат қилганлар билан ўтказилган мулоқот хизмат кўрсатиш сифатини аниқлаш учун ёзиб олинади.

Cаll-center орқали Ўзбекистон фуқаролари автоматик тарзда ўзбек ва рус тилларида консуллик-ҳуқуқий соҳасига доир ахборотларни (Россиянинг турли ҳудудларидаги консуллик муассасаларининг манзили, иш тартиби ва ҳудудий тақсимоти, кўрсатиладиган хизматлар ҳамда ҳар бир хизмат учун зарур бўлган ҳужжатлар) олиш имконига эгалар”, дейилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида ва қўнғироқлар учун марказнинг қуйидаги рақамлари эълон қилинди:

+7 499 2300076, +7 499 2383620.

Facebookнинг айрим фойдаланувчилари ўз саҳифаларида Cаll-center билан боғланиш қийин бўлаётганини хабар қилди.

Озодлик кўрсатилган рақамлардан бирига қўнғироқ қилиб, Россиядаги ўзбек муҳожирлари қандай масалалар билан мурожаат қилаётганини сўради:

- Биз Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиш, хорижий паспорт масалалари, сертификат олиш, болаларига документлар қилиш ва бошқа шу каби жуда кўп саволларга жавоб берамиз. Ўзбекистон фуқаролари учун жуда кўплаб жойларда консулликлар очилган ва шу боис бизлар фақат ўзимизнинг территориямизга тегишли жойлардан қабул қиляпмиз. Айрим янги очилган консулликлар ҳали жиҳозланмаган ва биз бу ерда қабул қилаяпмиз. Масалан, Калининграддагилар Петербургга, Владивостокдагилар эса, ўша ердаги консулликка мурожаат қилишлари мумкин. Энг асосийси – энди исталган муаммоли саволлари билан бизга мурожаат қилишлари мумкин, деди Cаll-марказ ходимаси.

Айтилишича, Cаll - center орқали Ўзбекистон гражданлари автоматик тарзда ўзбек ва рус тилларида консуллик-ҳуқуқий масалаларга доир ахборотларни олиш имконига эга бўлдилар.

Вазирлик расмийси кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилиш мақсадида барча қўнғироқлар ёзиб олиниши ва мурожаат қилувчининг кутиш навбати ҳам айтилишини билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими консуллик округига Россия Федерацияси Марказий федерал округи (Белгород, Брянск, Иваново, Калуга, Кострома, Курск, Липецк, Москва, Орлов, Рязан, Смоленск, Тамбов, Твер, Тула, Владимир, Воронеж, Ярослав вилоятлари ва Москва шаҳри) кириши айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида Марказий федерал округдан бошқа консулликлар манзиллари ва контакт телефон рақамларини ҳам ўз сайтида эълон қилди:

- Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси (Узоқ Шарқий федерал округ):690003, Владивосток шаҳри, Верхнепортовая кўчаси, 46-уй. э-маил: гкузвлв@маил.ру, тел.: +74232604808, +74232604800;

- Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси (Урал федерал округи):620075, Екатеринбург шаҳри, Карл Либкнехт кўчаси, 22-уй, 6-қават. э-маил: абдусаломх@яҳоо.cом, тел.: + 7 (343) 2723133; +7 965 5194222 факс: + 7 (343) 2723166

- Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси (Волгабўйи федерал округи): 420107, Қозон шаҳри, Спартак кўчаси, 6-уй, “Сувар-плаза” бизнес-маркази. э-маил: каз.узcонсулате@мфа.уз, тел.: +7 843 5265565, +7 843 5265564, факс: +7 843 5265563;

- Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси (Сибир федерал округи): 630005, Новосибирск шаҳри, Ломоносов кўчаси, 55Б-уй. э-маил: cонсул2011@инбох.ру, тел.: +7(383) 2460485, 2460484, 2460463, 2460464; Факс: +7(383) 2460462;

- Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси (Шимолий Кавказ федерал округи ва Жанубий федерал округ): 344066, Ростов-Дон шахри, Суворов кучаси, 28. Тел: +7 (863) 285 50 57;

- Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси (Шимоли-ғарбий федерал округ): 190005, Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А-уй; э-маил: гкруспб@маил.ру, Тел: +7 812 6010628, Телеграмдаги рақам +7-965-029-41-49.

Бундан олдинроқ Озодлик Россиянинг Ростов-Дон, Владивосток, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарларида Ўзбекистоннинг консуллик бўлимлари очилгани борасида хабар берган эди.

Бундан бир неча йил олдин Россияда Новосибирск ва Москва шаҳарларидаги консулликлар хизмат кўрсатарди.

XS
SM
MD
LG