Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:54

“Янги Ўзбекистон” чанги - фаоллар Тошкентдаги чанг бўронда Ортиқхўжаевни айбламоқда


“Ўзгидромет” аввалига атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланганидан 30 баробарга ошганини расман маълум қилган.
“Ўзгидромет” аввалига атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланганидан 30 баробарга ошганини расман маълум қилган.

Ўзбекистонлик атроф-муҳит ҳимоячилари Тошкент ва атрофига чанг бўрони ёпирилишида пойтахтдаги қурилишлар ва шахсан тадбиркор ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевни айблаб чиқишди.

Бундай айбловлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари тарафидан ҳам янграмоқда.

“Ўзгидромет”га кўра, 4 ноябрь куни кузатилган бўронлар ортидан ҳаводаги чанг миқдори белгиланганидан 30 баробарга ошиб кетган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир кунда 700 га яқин киши нафас қисишидан шикоят қилганини билдирди.

Озодлик суҳбатлашган фаоллар пойтахт ва унинг атрофида қум ва чанг бўрони пайдо бўлишида Тошкентдаги қурилиш лойиҳаларининг ҳиссаси катта эканидан хавотирда эканликларини айтишади.

“Қурилишларнинг сал кучсиз шамол эсганда ҳавога кўтариладиган заҳарли чангини ютяпмиз. Бундан ташқари, бу чангни тўсиб қоладиган дарахтларни ҳам кесиб ташлашган”, - дейди тошкентлик экожурналист Согдиана Шок.

Ўзгидромет мутахассислари эса, Тошкентдаги чанг-қумли туманга кучли шамол натижасида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиши сабаб бўлганини билдирди.

“Жорий йилнинг 4 ноябр куни куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудларига Қозоғистон вилоятининг жанубий вилоятлари орқали Урал-Волгабўйи ҳудудларидан совуқ қутб антициклони фронт олд қисми кириб келди. Шунингдек, Жанубий Қозоғистоннинг марказий ҳудудларида (Чимкент вилояти) шимолий йўналишда кучли шамоллар кузатилди”, дейилади хабарда.

Марказ мутахассислари бу ҳодисанинг кузатилишига республиканинг кўплаб ҳудудларида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари ҳам сабаб бўлганини истисно қилишмади.

“Чунки қурилиш ишлари давомида жуда катта ҳажмдаги сочилувчан маҳсулотлар ишлаб чиқарилади”, деб хабар берди “Ўзгидромет”.

Чанг-қумли туман ҳодисаси Ўзбекистоннинг Тошкент, Сирдарё вилоятлари билан бир қаторда Қозоғистоннинг чегарадош Туркистон вилоятида ҳам сезилди.

Тошкент шаҳри жума куни ҳам чанг-қумли туман ичида қолар экан, сариқ чанг ҳамма ёққа, ҳатто, одамларнинг кийимларига ўтириб қолаётгани, деразалар, ёпиқ биноларнинг ичигача сизиб кираётгани айтилмоқда.

“Қурувчи ва мебелчилар, Тошкентни нима қилиб қўйдингиз!?”

Тошкентлик фаол Фарида Шариф ҳодисада пойтахт ҳокимлиги ва улар амалга ошираётган қурилиш лойиҳаларини айблайди.

“Эй сиз, очкўз қурувчилар, ҳокимиятдагилар, мебелчилар, қурилишларингиз билан шаҳримизни нима қилиб қўйдингиз!?”, - деб ёзди ўз Фейсбук саҳифасида Фарида Шариф.

Блогер Аббос Асад ҳам чанг бўронида қурувчи ва мебелчиларни айблади.

Тошкентлик таниқли блогер Ақида Ханум ҳам чангли бўрон келиб чиқишида шаҳар ҳокимиятини айблайди: Кўпроқ дарахт кесайлик, бундан баттар чанг бўронида қолиб кетамиз! Қилган ишингизни натижасини кўриб қўйинг. Shame on you!!!”, дея хитоб қилди блогер.

Фейсбукнинг Нодирабегим Нур исмли фойдаланувчиси: “Шаҳарни қоқ ӯртасида сенатор ва депутатлар кӯз ӯнгини тӯғрисидаги кӯлни қуритишди, икки йилда қуритишди”, деб ёзди.

Пайшанба куни Олий Мажлис яқинидаги Миллий боғдаги кўл қуритилиб, унинг ўрнига Миллий академик драма театрининг янги биноси қурилаётгани ўртага чиқди.

Бунга қадар кўлдаги оролчада томоша минораси бўлган Light House ресторан мажмуасини барпо этиш мўлжалланаётган эди.

Кўлнинг 2018 ва 2021 йилда сунъий йўлдошдан олинган тасвирларида яшил ҳудуд кескин қисқаргани ва кўл қуриб ётгани кўринади.
Кўлнинг 2018 ва 2021 йилда сунъий йўлдошдан олинган тасвирларида яшил ҳудуд кескин қисқаргани ва кўл қуриб ётгани кўринади.

Кўлнинг 2018 ва 2021 йилда сунъий йўлдошдан олинган тасвирларида яшил ҳудуд кескин қисқаргани ва кўл қуриб ётгани кўринади.

“Комсомол кўлини қуритишди. Иккинчи кўлни ҳам қуритишди. Дарахтларни кесишди. Шаҳарда намлик йўқолди. Қурилишларда қанақа материаллардан фойдаланишларини билмаймиз. Ҳамма жойда сап-сариқ чанг. Саҳродан узоқда жойлашган шаҳарга чанг қаердан келади, албатта қурилишлардан”, - дейди тошкентлик фаол Фарида Шариф Озодлик билан суҳбатда.

Тармоқларда Тошкентдаги чанг бўронини ҳажв қилганлар ҳам бўлди.
Тармоқларда Тошкентдаги чанг бўронини ҳажв қилганлар ҳам бўлди.

Тармоқларда Тошкентдаги чанг бўронини ҳажв қилганлар ҳам бўлди. “Кўчада Янги Ўзбекистон шиорларини қум босиб, Чанги Ўзбекистон бўлиб кўриняпти”, - деб ёзди Телеграм фойдаланувчиси Шаҳриёр.

“Ортиқхўжаевнинг Акфа ойналари унинг Акфасидан чиқаётган чангдан ҳимояламас эканми”, дея киноя қилди Фейсбук фойдаланувчиси Камила Заҳарова.

Тармоқларда Тошкентдаги чанг бўронини ҳажв қилганлар ҳам бўлди.
Тармоқларда Тошкентдаги чанг бўронини ҳажв қилганлар ҳам бўлди.

Эколог ва сиёсий фаол Алексей Гаршин эса, чанг-тўзонга Ортиқхўжаев қурилишлари сабабчи, деган айбловларни савол остига олади.

“Фақат қурилишларни айблаш менинг назаримда нотўғри. Кеча Сирдарёда бўлдим, у ерда чанг Тошкентдагидан ҳам кўп эди. Қандайдир циклон бор, шамол олиб келяпти. Тармоқларда қурилишларни айблашяпти. Бу курилишларни қураётганлар коррупционер, ўғри, каззоб бўлиши мумкин, лекин фикримча, чанг-тўзонга алоқаси йўқ бу курилишларнинг”, - дейди Гаршин Озодлик билан суҳбатда.

Озодлик фаоллар ва ижтимоий тармоқда янграётган айбловлар юзасидан изоҳ олиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига қўнғироқ қилди, лекин ҳеч ким жавоб бермади.

Тошкентда энг йирик қурилиш лойиҳаларини олиб бораётган Murad Building ширкати ходими чанг-тўзон қурилишлардан тарқаляпти, деган айбловларни рад этди.

“Тошкентда, қарасангиз, биз қураётган ҳамма объектлар “Мурод Билдинг” ёзувли фильтр тўсиқлар билан ўраб олинган. Шамол бўлганда чанг тарқалмаслиги учун махсус фильтрлар. Эртага ёмғир-қор ёғса ҳам бизни айблашадими?”, - дейди Murad Building ширкати ходими.

Тошкентда энг йирик қурилиш лойиҳаларини Murad Building ширкати амалга оширмоқда.
Тошкентда энг йирик қурилиш лойиҳаларини Murad Building ширкати амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкентдаги вазият юзасидан бирон расмий муносабат билдирганича йўқ.

Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам расмий билдиришнома билан чиқди.

Вазирлик бир куннинг ўзида "Тез ёрдам" хизматига бўлган жаъми чақириқлар сони бир неча юзтадан ортиб кетгани, етти юзга яқин киши нафас қисишидан шикоят қилганини билдирди.

Аҳолига расман чангли ҳавода ниқоб тақиш, аллергик ва астма касаллиги бор беморларга ташқарига чиқмасликни расман тавсия қилди.

2 ноябрь кунги ҳукумат мажлисида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев йилига 200 миллион туп дарахт экиш кераклиги, бу билан мамлакатдаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширишни режаланаётганини айтган эди. Президентга кўра, шу асно дарахт экиш давлат сиёсатига айлантирилади.

Ўлимга сабаб бўлувчи сариқ чанг

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, чанг ўзи билан ўлимга сабаб бўлувчи касалликларни олиб келади.

Чанг бактерия ва вирусларни олиб юриши мумкин. Шунингдек, турли хил нафас олиш ва қон айланиш касалликларини келтириб чиқаради.

2017 йилда Ҳиндистон ва Хитойда ҳавонинг ифлосланиши 2, 4 миллион киши ҳаётини олиб кетган.

Ўтган ҳафта Деҳли ва Сингапур қишлоқ хўжалиги ёнғинлари ва саноат чиқиндилари туфайли ҳавонинг жиддий ифлосланиши ҳақида хабар беришди.

Қўшни Ҳаряна ва Панжоб штатларида ва электр станцияларида ёнаётган ҳосилнинг зарралари Деҳли ҳаво сифати индексини хавфли даражада юқори даражага олиб чиқди.

Чанг шаҳарлар ичидан, хусусан, қурилиш майдончаларидан ҳам ҳосил бўлади.

Қурилиш иншоотлари муҳофаза филтр пардалари билан ўраб олиниши шарт.

Чангда саноат ифлослантирувчи моддалар даражаси ҳам кўп бўлади.

Сариқ чанг, шунингдек, вируслар, замбуруғлар, бактериялар ва ҳатто оғир металларни олиб юради, улар инсон саломатлиги учун ўта таҳликали.

Ўтмишда асбест чанги таъсиридан ўлим холлари кўп бўлган.

Шу сабаб асбестдан тайёрланган конструкцияларни қурилишларда ишлатиш аксар давлатларда тақиқланган.

Ўзбекистонда эса, асбестдан тайёрланган материаллар ва шиферлар соғлиқ учун зарарли бўлишига қарамасдан, қурилишларда ҳамон кенг ишлатиб келинади.

Фаоллар ҳукуматни Тошкент дохил иқлим ўзгаришларининг маркази бўлган йирик шаҳарлар экологиясини муҳофаза қилишга қаратилган махсус режа ва дастури йўқлиги учун танқид қилишади.

Ўтган йили дунё шаҳарларидаги ифлосланиш ва ҳаво сифати индексини таҳлил қилувчи The World Air Quality Index’нинг энг йирик онлайн-мониторинг натижаларига кўра, Тошкент дунёдаги ҳавоси энг кўп ифлосланган шаҳарлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган эди.

XS
SM
MD
LG