Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:18

Прокуратура туяқушфуруш "Straus House" фаолиятини текширишни бошлади


"Karoo Livestock Exports" C.C ширкати мутахассисига кўра, улар Ўзбекистонга ҳафтасига 6 мингта жўжа етказиб бериш қувватига эга.
Ширкат май ойида буён Ўзбекистонга 4 мингдан зиёд туяқуш жўжасини донаси 100-120 АҚШ доллари нархида экспорт қилган. 
"Karoo Livestock Exports" C.C ширкати мутахассисига кўра, улар Ўзбекистонга ҳафтасига 6 мингта жўжа етказиб бериш қувватига эга. Ширкат май ойида буён Ўзбекистонга 4 мингдан зиёд туяқуш жўжасини донаси 100-120 АҚШ доллари нархида экспорт қилган. 

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар, Юнусобод туман бўлими "Straus House" туяқушчилик ширкати фаолиятини яқинда текширишни бошлади.

Текширувга бош офиси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Straus House” МЧЖ билан туяқуш олиш бўйича шартнома имзолаб, тўловни тўлаб, бугунга қадар туяқушларни олмаган, пулини ҳам қайтариб ололмаётган ўнлаб фуқароларнинг шикоятлари сабаб бўлган.

"Strаus House" ширкати вакили прокуратура томонидан текширув бўлаётганини Озодликка тасдиқлади.

Шу йил бошида "Strаus House" Жанубий Африкадан келтириладиган туяқуш жўжалари донасини ўртача 2 млн сўмдан сотиб олишни аҳолига реклама эълонлари орқали таклиф қилди.

1 ёшга тўлган туяқушнинг биттасини аҳолидан ўртача 9-10 млн сўмдан қайта сотиб олишни ҳам ваъда қилди.

Ўзларини туяқуш бизнесида синаб кўрмоқчи бўлган фуқароларнинг Озодликка айтишича, улар шу рекламага учиб туяқуш жўжаларини ҳарид қилиш учун шу йилнинг январида “Straus House” билан шартнома тузганлар.

Тўловларни эса май ойида тўлиқ амалга оширганлар, лекин жўжалардан шу пайтгача дарак бўлмаган.

Исми очиқланмаслигини истаган андижонлик фермер Озодлик билан суҳбатда "Strаus House" дан 100 бош туяқуш жўжасини сотиб оламан деб қарзга ботганини айтди:

100 та жўжага "Агробанк"дан 200 миллион сўмлик кредит олиб, "Straus House" га тўлаворганман. 8 фоизлик кредитни уч йилга олган эдим. Ҳозир йўқ туяқуш жўжаси учун кредит фоизларини тўлаб келмоқдаман

- 100 та жўжага "Агробанк"дан 200 миллион сўмлик кредит олиб, "Straus House" га тўлаворганман. 8 фоизлик кредитни уч йилга олган эдим. Ҳозир йўқ туяқуш жўжаси учун кредит фоизларини тўлаб келмоқдаман. Майли фоиз тўлаш эвазига кўрган зарарга розиман, пулни қайтариб берса бўлди эди, жўжаси ҳам керак эмас, буёғига совуқ тушиб қолди.

"Strаus House" туяқуш жўжаларини Ўзбекистонга Жанубий Африка Республикасидан келтирмоқчи эди.

Ширкат ходими Озодлик билан суҳбатда мижозларга тўяқуш жўжалари етказиб бериш кечикишини Жанубий Африкада об-ҳавонинг совуқ келиши билан изоҳлади.

- Бизга Африка етказиб беролмаган, биз ҳам мижозларга вақтида беролмадик. Африкага пул чиқарганмиз. Уч ойча "форс-мажор" бўлди. У ёқда ҳаво совуқ бўлиб, жўжа чиқмай қўйган. Ҳозир секин-секин йўлга тушяпти. Ҳозир навбати билан беряпмиз жўжаларни, - деди ширкат вакили.

Ўзбекистонга туяқуш жўжалари етказиб бериш бўйича "Strаus House" билан шартнома имзолаган Жанубий Африка Республикасидаги "Karoo Livestock Exports" C.C ширкати мутахассиси Жерри Ферриера об-ҳаво шароити туфайли жўжа етказиб беришда кечикиш бўлганини Озодликка тасдиқлади:

Баҳор ойлари охири, ёзнинг икки ойи бизда совуқ келди, жўжа чиқмади. Шунинг учун бизнинг айбимиз билан кечикиш бўлди. Лекин ҳозир жўжаларимиз жуда кўп. Сўнгги 14 кун ичида "Strаus House"га 600та жўжа жўнатдик. Шу ҳафта охирида яна 288 та туяқуш жўжаси Ўзбекистонга кетяпти

- Баҳор ойлари охири, ёзнинг икки ойи бизда совуқ келди, жўжа чиқмади. Шунинг учун бизнинг айбимиз билан кечикиш бўлди. Лекин ҳозир жўжаларимиз жуда кўп. Сўнгги 14 кун ичида "Strаus House"га 600та жўжа жўнатдик. Шу ҳафта охирида яна 288 та туяқуш жўжаси Ўзбекистонга кетяпти.

"Karoo Livestock Exports" C.C ширкати мутахассисига кўра, улар Ўзбекистонга ҳафтасига 6 мингта жўжа етказиб бериш қувватига эга.

Ширкат май ойидан буён Ўзбекистонга 4 мингдан зиёд туяқуш жўжасини ҳар бирини 100-120 АҚШ долларидан экспорт қилган.

Ундай бўлса жўжалар қани? Нега шартнома асосида пулини тўлаганлар "Strаus House" дан жўжаларни экспортёр нархидан икки баравар қиммат нархда ҳам ололмаяпти?

Бу саволга ширкат вакили шундай жавоб берди:

- Айтганимдек жўжаларни энди олишни бошладик. Лекин, биз уларни учоқдан тушириб, дарров мижозларга беролмаймиз. Бу ернинг иқлимига мослаш учун уларни махсус жойда ўттиз кунгача сақлаш керак. Кейин ўрганиб кетганидан сўнг берилади ва секин-секин беряпмиз. Агар молиявий пирамида қилишяпти, деб устимиздан бўхтонларни ёғдиришмаса иш тезроқ кўчар эди. Ҳозир бир томонда текшир-текшир бўлиб ётибди, бошқа томонда жўжалар қани деб ёқамиздан олишяпти, бизнесимизга болта уриш бўляпти-да. Сабр қилишса олишади, - деди "Strаus House" вакили.

XS
SM
MD
LG