Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:59

Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов милиция бўлимида беш соат ушлаб турилган


Хоразм вилоятдаги оғриқли мавзуларни кўтариши билан таниқли Давлатназар Рўзметов ўтган йил октябр ойида "безорилик" айби билан 7 кунга қамалиб чиққан эди.
Хоразм вилоятдаги оғриқли мавзуларни кўтариши билан таниқли Давлатназар Рўзметов ўтган йил октябр ойида "безорилик" айби билан 7 кунга қамалиб чиққан эди.

Пахтада мажбурий меҳнат масаласини ёритиб келган хоразмлик журналист, "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси​ мухбири Давлатназар Рўзметов 5 октябр куни ҳибсга олинган. Урганч милиция бўлинмасида беш соат ушлаб турилган Рўзметов кейин қўйиб юборилган.​

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи журналистнинг рафиқаси Ленинза Алиева турмуш ўртоғининг ҳибсга олингани ҳақида Озодликка маълум қилган эди.

Мени органдагилар олиб кетаяпти", деб айтди. Кейин унга боғланиб бўлмади

- Бугун кундузги 11ларда уйдан чиққанидан ярим соат ўтар-ўтмас Урганч шаҳридан телефон қилиб, "мени органдагилар олиб кетаяпти", деб айтди. Кейин унга боғланиб бўлмади, - деган эди журналистнинг турмуш ўртоғи.

Рўзметовнинг ҳибсга олиниши сабаблари Озодликка маълум эмас.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати Озодлик мухбирининг Рўзметов борасидаги мурожаатини эътиборсиз қолдирди.

Ленинза Алиева турмуш ўртоғи беш соат ушлаб турилганидан сўнг қўйиб юборилганини айтди.

Давлатназар Рўзметов ўз саҳифаси орқали 23 сентябр куни адолат излаб Тошкентга, ИИВ вазири билан учрашиши учун яқинлари билан Хоразмдан пиёда йўлга чиққан шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ҳаракатларини ёритган эди.

Рўзметов 5 октябр куни мажбуран руҳий шифохонага ётқизилган блогер Нафосат Оллошукурованинг яқинларидан бири билан учрашаётган вақти ички ишлар органи ходимлари томонидан ушлаб кетилган.

Журналист танишларидан бирининг иддаосича, 23 сентябр кунги юриш иштирокчиларига Урганч шаҳрида ташланган ва видеотасвирга тушган номаълум аёл 5 октябр куни Рўзметовга провокация мақсадида ҳужум қилган.

Рўзметов милиция бўлимида ҳеч ким менга ҳужум қилмади, деб тилхат ёзиб берганидан сўнг қўйиб юборилган.

Ленинза Алиева турмуш ўртоғининг хибсга олингани овоза бўлгани сабаб уни қўйиб юборишганини таҳмин қилмоқда.

Хоразм вилоятдаги оғриқли мавзуларни кўтариши билан таниқли Давлатназар Рўзметов ўтган йил октябр ойида "безорилик" айби билан 7 кунга қамалиб чиққан эди.

Журналист ўшанда касбий фаолияти учун жазоланганини айтган.

Рўзметов ўзининг Facebookдаги саҳифасида Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга фаол фикр билдириши билан машҳур бўлган.

Хоразмда икки ҳафта ичида учинчи ҳибс

23 сентябр кунги юриш иштирокчиси Маҳмуд Ражаб ва унинг юришини ёритиб борган хоразмлик блогер Нафосат Оллошукурова 10 суткага қамалганди.

Маҳмуд Ражаб жазо муддатини ўтагач 3 октябр куни озод этилди.

Нафосат Оллошукурова эса 10 кунлик қамоқ жазосини ўтаб бўлганидан сўнг мажбурий тартибда руҳий шифохонага ётқизилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати Нафосат Оллошукурованинг руҳий шифохонага мажбуран ётқизилганини тасдиқлаган.

Хабарда айтилишича, 26 сентябр куни қамоқ жазосини ўтаётган Оллошукурова руҳий ҳолатида ўзгаришлар сезилган.

Тез ёрдам чақиртирилиб, психиатрнинг тавсияси билан уни вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерида кўрикдан ўтказиш учун олиб кетишган.

"Вилоят руҳий асаб касалликлар диспансери томонидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига мурожаат қилиб, фуқаро Н.Оллошукурова руҳиятида ўзгаришлар содир бўлаётганлигини, унда «Психоподобний синдром, поронаяльный синдром» касаллиги аломатлари кузатилганлиги, ўзи ёки атрофдагилар учун бевосита хавф туғдириши, унинг ночорлиги, асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда қондиришга лаёқатсизлиги сабабли, психиатрия муассасасига жойлаштиришни сўраган", дейилади Бош прокуратура билдирувида.

Шундан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 30 сентябрда ҳал қилув қарорига асосан, Нафосат Оллошукурова ғайриихтиёрий тартибда Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерига юборилган.

XS
SM
MD
LG