Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:03

МИБ Самарқандда масъуллар бир оиланинг болаларини чирқиратиб уйини бузаётгани видеосини изоҳлади


Воқеа Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчасида 26 февраль куни бўлган.
Воқеа Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчасида 26 февраль куни бўлган.

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида бир оиланинг болаларини чирқиратиб уйини бузаётгани видеоси 28 февраль куни ижтимоий тармоқда тарқалди.

Видеода оилабоши қариндошлари билан уйини бузишга келган масъулларга қаршилик қилаётгани кўринади.

Ҳокимлик расмийлари уй ноқонуний қурилганини айтади, оилабоши эса бунга исбот талаб қилади.

Масъуллар оила норозилигига қарамасдан уйни бузишни бошлар экан, болаларнинг чирқираган овози эшитилади.

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бўлими ижтимоий тармоқларда 28 февраль куни тарқалган мазкур видео юзасидан изоҳ берди.

Бошқарманинг маълум қилишича, воқеа Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчасида 26 февраль куни бўлган.

Пайариқ туманлараро судининг 2019 йилининг 24 октябрдаги қарорига кўра, Лойиш шаҳарчаси, Янгиобод кўчасидаги уй ноқонуний қурилма деб топилиб, бузилишга тушган.

МИБ баёнотида айтилишича, "ўзбошимчалик билан қурилган уй"да яшаб келган оила уйни ўз ҳисобидан бузиши ва ер майдонини аввалги ҳолатига қайтариши ҳақида январь ойида огоҳлантирилган.

Уй бузилмагач 26 февраль куни, туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширишга киришганлар, уйда яшовчи оила аъзолари ва яқин қариндошлари уларга тўсқинлик қилганлар.

МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси расмийларининг қайд этишича, ижро ҳаракатлари давомида ходимлар ўз ваколатлари доирасида ҳаракат қилиб, жавобгар ҳамда унинг қариндошларига бирор-бир тан жароҳатлари етказиш ёки бошқа ноқонуний ҳолатлар содир этмаганлар.

Озодлик уйи бузилишга тушган оила вакиллари билан суҳбатлашиш имконига эга бўлмади.

Тошкентдаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташанов одамларни яшаш жойлари тўла таъминланмаган холда кўчирилиши нотўғри эканини айтади.

- Ижтимоий тармоқларда аянчли видеоларни кўряпмиз, болалар чирқираётганию бошқа. Бунақанги қонунларни тўғирлаш жараёнларини Ўзбекистон ҳукумати шошилмасдан қилиши керак. Шунча йиллардан бери ноқонуний қурилмаларга йўл қўйиб келинган бўлса яна узоқроқ муддатда буни тинчлик билан бартараф қилиш керак, амнистиялар қўллаш керак, деб ҳисоблайман, - дейди Ташанов.

"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташанов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:31 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистонда уйлар бузилиши билан боғлиқ норозиликлар бундан олдин ҳам бўлган.

Ўтган ой ўрталарида Сурхондарёнинг Олтинсой туманида уйлар бузилиши аҳоли ва милиция ўртасида қонли тўқнашувга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG