Линклар

Шошилинч хабар
16 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:25

Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевнинг энг яқин одамларидан яна бири қамоққа олинди


Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов.
Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов.

Собиқ президент Атамбаевнинг энг яқин одамларидан бири сифатида кўриладиган Бишкек шаҳрининг собиқ мэри Албек Ибраимов 19 июлда коррупцияда айбланиб қамоққа олинди.

Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевнинг энг яқин одамларидан яна бири қамоққа олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00

Шу куни Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди эҳтиёт чораси сифатида Албек Ибраимовни 29 августгача ҳибсда сақлаш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Миллий хавфсизлик қўмитасининг билдиришича, Албек Ибраимов қатор жиноятларда айбланмоқда.

-Албек Ибраимов 2018 йилнинг 19 июлида Миллий хавфсизлик қўмитасининг Тергов бош бошқармасига гумонланувчи сифатида олиб келинди. У “Дастан” заводининг директори бўлиб турганида 270 минг долларни ўз фойдасига ўзлаштириб олганликда, Иссиқкўлдаги “Солнечний берег” пансионатини сотиш орқали давлатга 152 миллион сўм зиён келтирганликда ва пойтахт мэри бўлиб турганида 5 гектар ерни сотганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан учта жиноят иши очилди, - деди Миллий хавфсизлик қўмитаси расмий вакили Рахат Сулайманов.

Бош вазир Муҳаммедкалий Абилгазиев 19 июлда Албек Ибраимовни Бишкек мэри лавозимидан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бир неча кун олдин Бишкек шаҳар кенгаши Албек Ибраимовга ишончсизлик билдириб, уни лавозимидан бўшатиш тўғрисида Бош вазирга тавсия киритган эди.

Ибраимовнинг адвокати Сергей Слесарев суднинг қарорини ноқонуний деб ҳисоблайди. Унга кўра, собиқ мэрга нисбатан жиноят иши қўзғатишга ҳеч қандай асослар бўлмаган.

-Суднинг бу қарори, афсуски, Жиноят-процессуал кодекс талаблари бузилган ҳолатда қабул қилинди. Биринчидан суд очиқ ўтиши керак эди, бироқ у ёпиқ тарзда ўтди. Иккинчидан, Албек Ибраимов терговчилардан қочмаган, у уйида бўлган. Шунинг учун уни ҳибсга олишга ҳеч қандай асос йўқ эди. Бундан ташқари молиявий жиноятларни тергов қилиш хавфсизлик хизмати ваколатига кирмайди, бу иш билан молия полицияси шуғулланиши лозим эди, - деди Сергей Слесарев.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Албек Ибраимов ҳибсга олингани ортидан баёнот тарқатди. Унда собиқ президент Ибраимовнинг иши ҳолис тергов қилинишига ишонмаслигини, Ибраимов “Дастан” заводининг тарихида биринчи марта фойда олиб келган раҳбар бўлиб қолганини, бунинг учун уни судлаб бўлмаслигини таъкидлайди.

2016 йилда Бишкек мэрлигига сайланган 51 ёшли Албек Ибраимов 1997 йилдан бери Атамбаевнинг энг яқин одамларидан бўлиб келган.

5 июнь куни Атамбаевнинг энг яқин одамлари экани айтиладиган собиқ бош вазир Сапар Исақов, Бишкекнинг собиқ мэри Қубаничбек Кулматов, депутат Ўсмўнбек Артиқбаев коррупцияга аралашганликда айбланиб қўлга олинган эди.

18 июнда эса коррупция айблови билан 2012-2014 йилларда бош вазир лавозимида ишлаган Жантўрў Сатибалдиев қамоққа олинган.

XS
SM
MD
LG