Германия ва Россия қарзлар масаласида келишувга эришди.



Икки давлат лидерлари собиқ режимлар ўртасидаги қарз масаласини хал қилар экан, Канцлер Герхард Шрёйдер Россия ва Германияни асосий диққатни ўтмишга эмас, балки келажакдаги хамкорлик масалаларига қаратишга чақирди.

Германиянинг Веймар шаҳридаги олий даражали учрашувда Россия Президенти Владимир Путин ва Шрёйдер Россия Совет Иттифоқининг шарқий Германия давлатига бўлган қарзини тўлашига келишдилар. Россия 500 миллион ЕВРО миқдоридаги ушбу қарзнинг асосий қисмини жорий йилда тўлайди.