Бу ерга, қайд этилишича, Ғарбий соҳилда олиб борилган ўн тўққиз кунлик ҳарбий амалиётлар давомида ҳибсга олинган 4000 дан ошиқ фаластинликлар олиб келинади. Мазкур ҳибсхонада, 1987-1993 йилги Фаластин қўзғолонларида қатнашган шахслар сақланган эди. Исроил ҳарбийлари, террорчиликда айбланиб, янги ушланганларни айнан ана шу саҳро лагерида сўроқдан ўтказишни режалаштирмоқдалар.