Бунинг эвазига Белград уларга адвокат ёнлашлари учун шароит яратиб беришни ваъда қилмоқда. Агар гумон этилаётган шахслар талаб этилаётган муддат ичида таслим бўлишмаса, улар Югославия парламенти томонидан қабул қилган Хага трибунали билан ҳамкорлик тўғрисидаги қонунга мувофиқ хибсга олинишлари мумкин. Уруш жиноятларида гумон этилаётган шахслар рўйхатига 10 нафар Югославия фуқароси ва 13 босниялик сербларнинг номлари киритилган. Улар орасида Радован Каражич ҳамда Ратко Младичлар ҳам бор.