Путин сўнгги пайтларда Россия иқтисодида ижобий силжиш кузатилаётгани ва одамлар келажакка кўпроқ умид билан қарай бошлаганларини айтди. Бироқ Путинннинг сўзларига кўра, 40 миллионга яқин одам қашшоқлик чизиғидан қуйида яшаётган мамлакатда ҳали анча ишлар қилиниши зарур. Россия, иқтисодий жиҳатдан кучли, рақобатбардош мамлакатга ва халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли аъзосига айланиши зарур, деди жумладан Путин.
Президент ҳукуматга давлат аппаратини ислоҳ қилишни топшириб, коррупция билан бюрократизмга қарши кураш олиб борилиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Президент ҳукуматга давлат аппаратини ислоҳ қилишни топшириб, коррупция билан бюрократизмга қарши кураш олиб борилиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.