Украина президенти Леонид Кучманинг Оммонга ташрифи чоғида Иордания ва Украина ўртасида иккита ҳамкорлик ҳақидаги шартнома имзоланди.

Биринчи шартнома, икки давлат пойтахтида савдо идоралари очилишини, бошқа шартнома эса, икки давлат ўртасидаги қўшма лойиҳаларни ўрганиб чиқишни кўзда тутади.
Расмийларнинг айтишича, асосий мақсад 2001 йилда 92 миллион долларни ташкил этган икки томонлама савдо-сотиқ ҳажмини янада ривожлантиришдан иборат.