Афғон ислом ахборот бошқармаси хабарига кўра вилоят собиқ губернатори Шох Задрон жангарилари вилоятни бошқараётган афғон қавмлари кенгаши кучларига ҳужумларни уюштирган. тартибсизликлар давомида камида 15 кишининг халок бўлгани, 70га яқини яралангани айтилади. Январ ойининг оҳирларида ҳам Пактияда қарама-қарши гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар юз берган эди. Унинг оқибатида Шох Задрон вилоят губернаторлигидан четлаштирилиб, хокимият маҳалий авғон қавмлари кенгаши қўлига ўтган эди.