Арафат Исроил қўшинлари Рамоллоҳдан чиқарилганларидан бир неча соат ўтиб озод этилди. Фаластин раҳбарининг озод этилиши якшанба куни АҚШ воситачилигида эришилган муроса натижаси бўлиб, унга кўра, шунингдек, октябр ойида Исроил вазири ҳаётига суиқасид қилганликда гумон қилинаётган олти нафар фаластинлик Иерихон шаҳридаги қамоққа етказилди. Қамоққа олинганларни АҚШ ва Британия вакиллари назорат қиладилар.