Бугун Косово президенти Иброҳим Ругова Слободан Милосевич устидан олиб борилаётган маҳкама жараёнида гувоҳлик берди.

Ругова Югославия собиқ президентини, Косовода этник албанлар бостиргани ва вилоятда уруш келтириб чиқарганида айблади. Уруш жиноятлари бўйича БМТ трибуналида гувоҳлик берган Ругова, Белград расмийлари зўравонлик ва уруш орқали Косовани йўқ қилишга қарор қилгани аниқ эканини таъкидлади.
Милосевич, косовалик албанлар ўлдирилиши ва минтақадан оммавий тарзда ҳайдалишига жавобгар эканида айбланмоқда. Шунингдек, Милосевичга Босния урушида геноцид ҳамда Хорватия билан бўлган можарода инсониятга қарши жиноятлар содир этганлик каби айблар қўйилмоқда.