Ва сўнгги хабар. Бугун Бангладешда бортида тўртюз йўловчиси билан пассажирларни ташувчи кема ағдарилган.

Хабарларга кўра улардан 100 нафари қутқариб қолинган, қолгани сувга чўкиб ҳалок бўлди. Мазкур фожеа Чандпур яқинидаги Мегна дарёсида юз берган. Маълумотларга кўра кема ағдарилишига кучли довул сабаб бўлган.