Туркия анадолу ахборот агентлиги хабарига кўра у ўзининг бундай акциясини Чеченистонда олиб борилаётган уруш ҳаракатларига қарши норозилик белгиси сифатида амалга оширган. Гаровга олинганларнинг ҳеч бирига зиён етмаган. Бундай ҳаракатлар Туркияда биринчи марта бўлаётгани йўқ. Ўтган йилнинг март ойида асли чечен бўлган уч қуролланган шахс Истамбулдан учган рус ҳаво лайнерини олиб қочган эди. Ўшанда гаровга олинганларни қутқариш бўйича олиб борилган операциялар давомида террорчилардан бири ўлдирилган, шунингдек гаровга олинганларнинг икки нафари ҳам ҳалок бўлган эди.