Афғонистонда Халқаро тинчликни сақловчи кучлар таркибига кирувчи Британия ҳарбий бўлинмалари аксил-террор коалиция кучлари билан ҳамкорликда Ал-қаида ва толибон гуруҳларига қарши ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Афғонистонда Халқаро тинчликни сақловчи кучлар таркибига кирувчи Британия ҳарбий бўлинмалари аксил-террор коалиция кучлари билан ҳамкорликда Ал-қаида ва толибон гуруҳларига қарши ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда. Қобулдаги Бағрам ҳарбий базасига жойлаштирилган Британия ҳарбий кучлари вакилининг айтишича олиб борилаётган амалиётларнинг бош мақсади бирлмачи разведка маълумотларини тўплаш ва террорчи гуруҳлар яшириниши мумкин бўлган нуқталарни аниқлаш.