Назаров 11 та жиноий ишда жумладан қотиллик содир этгани, қўшмачилик қилгани, пора олгани ва қалбакорлик билан шуғулланганида айбланмоқда. Бегенжевга эса коррупция борасида 4 та айб қўйилган. Назаров ва Бегенжевларнинг хар иккиси ҳам март ойида ишдан ҳайдалдилар. Бошқа хавфсизлик ходимлари турли гумонлар билан ушланган одамларни қийноққа солишгани ва наркотиклар кантрабандаси билан шуғулланганларида айбланишмоқда. Кеча Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов ўзининг бош вазир ўринбосарларидан бири Сеитбай Гандэмовни вазифасидан бўшатди. У марказий банкнинг раиси ҳам эди. Коррупцияга қарши компания бошлаган Ниёзов сўнгги бир неча хафта ичида кўплаб вазирлар ва юқори лавозимли расмий вакилларни ишдан ҳайдади.