Вазирлик портлаш оқибатида ўн беш нафар россия харбий хизматчиси, ўн икки бола ва икки фуқаро ўлганини айтди. Расмийлар, юздан ошиқ одамга тез тиббий ёрдам кўрсатилаётгани боис, қурбонлар сони ортиши мумкинлигини қўшимча қилдилар.
Россия президенти Владимир Путин Каспийск шаҳрида содир этилган бу жиноятни “террорчилик акти” деб атаб, уни “ярамас нацистлар” содир этганини таъкидлади. Президент Путин:
“Бу турдаги, бу даражадаги жиноят фақат кучли ҳиссиётлар уйғотиши мумкин. Айни пайтда бу ҳиссиётлар, мудҳиш жиноятни содир этган шахсларни таъқиб қилиб, уларни тезроқ жазолаш йўлида олиб борилаётган текширув ишларимизга таъсир этмаслиги керак”,-деди.