НАТО Болқондаги қўшинлари таркибини қисқартириш ниятида.

Ташкилот раҳбариятига кўра минтақада вазият юмшагани боис у ерда халқаро кучлар сони камайтирилиши керак. Боснияда жойлаштирилган НАТО бўлинмалари ҳозир 19 мингни ташкил этса, йилнинг оҳирига келиб уларнинг таркиби учдан бирга қиқартирилиши режалаштирилган. Шунингдек Косовадаги 38 мингни ташкил қилувчи халқаро қўшинлар сони ҳам беш мингга камайтирилиши кўзда тутилмоқда. НАТО раҳбариятининг таъкидлашича, бундай қисқартишлар халқаро кучларнинг минтақада тинчликни сақлаш борасидаги самарали фаолиятига ҳеч қандай салбий таъсир этмайди.