Бугун 200га яқин махбус Афғонистон қамоқхоналаридан Покистонга олиб ўтилди.

Уларнинг аксарияти толибон томонида курашган покистонликлар бўлиб, улар Пешавор шаҳридаги хибсхоналарнинг бирида сақланадиган бўлди. Кўплаб халқаро гуманитар ташкилотлар Мазори Шариф яқинидаги қамоқхоналардаги махбусларни сақлаш шароитлари нихоятда ёмон эканлигидан ташвишланиш билдириб келган эди. Ҳозирда у ерда икки мингдан зиёд махбус сақланмоқда, уларнинг учдан бир қисмини покистонликлар ташкил этади.