Улар фаластин ҳудудларида янги амлиётларни бошлаш ниятида. Бироқ Исроил телевидениесининг мамлакат мудофаа вазири Бэнямин Бэн-Элизар сўзларига таяниб тарқатган хабарига кўра террорчи гурухларга қарши харбий амалиётлар номаълум муддатга кечиктирилган. Ҳозирда унинг айрим жиҳатлари қайтадан кўриб чиқилмоқда. Исроил ҳукумати фаластинликларга қарши режалаётган янги компаниясини Ришон – Лиционда содир этилган портлашларга жавобан амалга ошириш ниятида. 15 исроил фуқаросининг ўлимига сабаб бўлган мазкур портлашларга жавогарликни "Хамас" ислом гуруҳи ўз зиммасига олган.
Кеча кечқурун Исроил кучлари Байтул Ҳамни тарк этди. Улар олти ҳафта мобайнида у ердаги Исо масих ибодатхонасида яшириниб ётган 39 фаластинликни қуршовда ушлаб турган эди. Озод этилган 13 фаластинлик Европа Иттифоқи воситачилигида эришилган шартномага мувофиқ Қибрисга олиб келинди, қолгани Ғазо бўлгасига келтирилиб, қамоққа олинди. Қибрисга олиб келинган 13 фаластинликнинг кейинги тақдири, улар департацияси билан боғлиқ масалалар Европа ташқи ишлар вазирлари томонидан душанба куни мухокама этилади.