Оғир жароҳатлар олган Туркия фуқароси касалхонага ётқизилди. Ҳуқуқ-тартибот органларидан шанба куни олинган малумотларга қараганда, мазкур инцидент 9 май куни содир этилган. Иш юзасидан 18 ёшли талаба ва 16 яшар мактаб ўқувчиси қўлга олинган. Милиция уларнинг скинхедларга алоқаси бор-йўқлигини ўрганмоқда.