Россиянинг Далнегорск шаҳар кенгаши ўрмон ëнғинлари борган сайин кенгайиб бораëтгани туфайли фавқулодда ҳолат жорий этди.

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот вакилининг айтишига қараганда, бугун мамлакатнинг узоқ шарқида, асосан Амур худудида жами 54.000 гектар ўрмонни ўт олган. Унинг айтишича, 1.600 дан ошиқ ўт ўчирувчилар ўрмон ëнғинларини учиришга харакат қилишмоқда. Тез тарқалаëтган ўрмон ëнғинлари Сибир темир йўллари қатновига ҳам тахдид этмоқда.