Подполковник Бен Курэнинг айтишига қараганда, касаллик аломатлари бош ва орқа мия пардаси яллиғланишидаги аломатларга ўхшайди. Оғир хасталанган 2 аскар Британия ва Германия касалхоналарига кўчирилди. Бошқа 6 аскарни шошилинч равишда даволаш учун Британияга олиб кетилади. Касаллик тарқалишига йўл қўймаслик учун 350 шифокор ва беморлар бўлган Бағрам аэродромидаги Британия ҳарбий касалхонасида карантин тартиби жорий этилди.