Озарбайжон Президенти Хайдар Алиев бугун уч кунлик ташриф билан Эронга келади.

Боку раҳбари Эрон президенти Моҳаммад Хотамий, мамлакат парламенти раиси Мехди Карруби ва бошқа ҳукумат расмийлари билан минтақавий ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш ниятида. Шунингдек, Алиевнинг эрон мусулмонлари етакчиси Аятулло Али Хумайни билан ҳам учрашуви режалаштирилган. Ташриф давомида жами 12 ҳужжат, шу жумладан икки давлат ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида сиёсий битим имзоланиши кутилмоқда.