Бугун Вьетнамда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Миллий ассамблеядаги 500 ўринга 700 киши давогарлик қилмоқда.

Вьетнам – бирпартияли мамлакатдир. Депутатликка номзодларни танлашни коммунистик партия назорат қилади. Бу йилги сайловларда 16 мустақил номзод иштирок этмоқда. Уларнинг ҳаммаси компартиянинг якка ҳоким эканлигини тан олиши лозим. Коммунистик партиянинг "етакчилик ролини " тан олмаслик жиноят ҳисобланади ва тан олмаган киши қамалади.