Бугун Бухарестда Европа қайта тикланиш ва тараққиëт банкининг йиллик учрашуви якунланади.

Кеча банкнинг директорлар кенгаши банкнинг ўтган йилги фаолиятларини, қарз бериш режасини ва сармоя стратегияларини қайта кўриб чиқди. Директорлар кенгаши шунингдек банкни инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга ëрдам беришга ундаëтган нодавлат ташкилотлар жумладан инсон хуқуқлари гуруҳларининг вакиллари билан ҳам учрашди. Инсон хуқуқлари гуруҳлари Европа қайта тикланиш ва тараққиëт банкини ўзининг навбатдаги йиллик учрашувини келаси йилда Ўзбекистонда ўтказишни режалагани учун танқид қилишди. Мазкур гуруҳлар шу жумладан Human Rights Watch ташкилоти, халқаро банк учрашувининг Тошкентда ўтказилиши – Ўзбекистон ҳукуматининг инсон хуқуқлари борасидаги ëмон кўрсатгичидан кўз юмишга сабаб бўлишини билдирди. Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ушбу танқидга жавобан, Ўзбекистоннинг демократик жамият яратишда тажрибаси йўқлигини ва бир кеча-кундузда демократик институтлар ташкил қилолмаслигини аммо жиддий харакат қилаëтганини айтди.