Туркия Президенти Аҳмад Неждад Сезар мамлакат конституцион судига мурожаат этиб, оммавий ахборот воситалари тўғрисида парламент қабул қилган қонуннинг айрим бандлари бекор қилинишини сўради.

Ўтган йилнинг июн ойида Сезар мазкур қонунни қабул қилинишига қарши чиқиб, унинг айрим бандлари демократия тамойилларига тўғри келмаслигини айтга эди. Президент ветосига роман ушбу ойда Туркия буюк миллат мажлиси қонун лойиҳасини тасдиқлади. Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги янги қонуннинг қабул қилинишига қарши чиқаётганлар, шу жумладан мамлакат президенти ҳам Европа Иттифоқига киришга ҳозирлик кўраётган Туркия қонунлари халқаро мэъёрлар асосида бўлиши кераклигини урғуламоқда.