АҚШ Конгрессининг Намоëндалар палатаси Афғонистонга бир миллиард уч юз миллион доллар ҳажмида ëрдам ажратиш дастурини маъқуллади.

Молиявий ëрдам тўрт йил давомида берилади. Ëрдам, Афғонистон расмийларининг терроризм ва гиëҳвандлар контрабандасига қарши курашда иштирок этишлари, ҳамда аëллар ҳуқуқларини таъминлаашлари талабини бажариш шарти иблан берилади.
Бундан олдин Афғонистонга ëрдам бериш ишлари АҚШ Конгрессининг аксил-террор амалиëтларини молия билан таъминлаш бўйича маҳсус қарорига кўра амалга оширилган эди.