Ядровий қуролга эга бўлган икки мамлакат – Покистон билан Ҳиндистон орасидаги муносабатлар тобора кескинлашмоқда.

Ҳиндистон бош-вазири Атал Бихари Важпаи мамлакат ислом экстремистларига қарши дадил кураш олиб боришини эълон қилди.
Бугун бош вазир, сўнгги кунларда шиддатли ракетавий отишмалар давом этаëтган Ҳиндистон билан Покистон орасидаги чегара районида бўлди.
Ярим асрдан бери тўҳтамаëтган можаронинг сабаби Покистон билан Ҳиндистон орасидаги Кашмир территорияси устидаги тортишувдир. Ҳиндистон расмийлари, Кашмирдаги қўшинлар қисмлари, ҳамда фуқаролар объектларига ҳужумлар ўтказаëтган исломчилар, Покистонда тайëргарликдан ўтказилаëтганларини таъкидлашмоқда. Покистон бу айбловларни инкор этаëтир.
Бугун Буюк Британия, терактлар содир этилиши таҳликаси муносабати билан Покистондаги дипломатларининг бир қисмини чақиртириб олаëтганини маълум қилди. Мамлакатда қолаëтган Британия фуқароарига эҳтиëт чораларини кўриш тавсия этилган.