Акаевга кўра Қирғизистонда президентликка муносиб номзодлар анчагина. Келгуси президентлик сайловларида фақат халқ сайлаган номзод президент бўлади, деб таъкидлади Аскар Акаев. Гарчи қирғиз президенти сайловларда бошқа номзодини қўймаслиги сабабларини айтмасада, кузатувчилар Қирғизистондаги ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бунга туртки бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин этишмоқда. Мамлакат жанубидаги Жалолобод вилоятида ўтган ғалаёнларда 6 киши ўлдирилганди. Акаев 2000 йилда президетликка қайта сайланди. Ўшанда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти сайловларда айрим соҳталикларга йўл қўйилганини танқид остига олган эди.