Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат ўзининг энг яқин ёрдамчиси, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили хавфсизлик хизмати бошлиғи Жибрил Ражубни истеъфога чиқарди.

Ражубнинг ўрнига Женин шаҳри собиқ хокими Зухер Манафра тайинланди.
Арафат, шунингдек, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Фаластин полицияси бошлиғи Ғози Жабалини ҳам ишдан бўшатди.
Фаластиннинг куч ишлатиш салоҳиятига эга идораларидаги бу ўзгаришларни Фаластин маъмурияти таркибини ислоҳ қилиш ҳақидаги халқаро талабларга жавоб, деб тушуниш мумкин.