Бугун Ғазо секторида бир фаластинлик аёл ҳамда унинг икки яшар боласи Исроил танклари ҳужумларига дуч келиб ҳалок бўлди.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, Исроил танклари яҳудийлар истиқомат қиладиган ҳудудларда кетаётган такси машинасини ўққа тутган. Такси ҳайдовчиси ва унинг ёнидаги йўловчига шикаст етмаган. Кеча Ғазо минтақасида исроил кучларининг ана шундай ҳужумлари оқибатида бир фаластинлик ҳалок бўлган эди. Ҳозирча Исроил ҳарбий қўмондонлиги инцидент юзасидан баёнот бермаган. Жума куни Ғазо секторининг яҳудийлар истиқомат қиладиган ҳудудларида фаластин жангарилари ҳуружларни уюштирган. Уларнинг ҳужумлари оқибатида ҳеч ким зарар кўрмади.