Бугун Фаластин расмий вакиллари Ясир Арафат разведка бошқармаси бошлиғи Тавик Тиравийни вазифасидан бўшатгани тўғрисидаги хабарларни рад этишди.

Тиравийнинг ўзи ҳам ишдан олинмаганини айтди. Аммо ўтган ҳафтада Арафат хавфсизлик кучлари бошлиғи Жибрил Ражубни вазифасидан озод этганида ҳам Фаластин расмийлари шунга ўхшаш раддиялар билдиршган эди. Ражубнинг ишдан олингани шанба куни Рамаллоҳ ва Хеброн шаҳарларида норозилик намойишлари ўтказилганига сабаб бўлди, жумладан, хавфсизлик ходимлари янги бошлиқ Зуҳир Манасроҳга қарши эканликларини айтишди.