Ўз вазифасидан истеъфо берган мамлакат ташқи ишлар вазири Исмоил Жем бугун матбуот анжумани ўтказган. Анжуманда собиқ вазир янги сиёсий партия тузилишини эълон қилган. Унга кўра, мазкур партияга собиқ бош вазир ўринбосари Ҳусамеддин Ўзкан ва иқтисод вазири Камол Дервиш аъзо бўлади.
Туркия бош вазири Эжевет эса сўнгги кунларда у бошқараётган Сўл демократлар партиясига истеъфо берган вазирлар ва депутатларни ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга чақирган. Шу пайтгача мазкур партияни 40 нафар парламент депутати, 7 ҳукумат аъзоси тарк этган. Шунингдек, ҳукумат аъзолари ўз вазифаларидан ҳам истеъфо берган.
Бош вазир Эжевет ва Туркия президенти илтимосига биноан, Туркия иқтисод вазири Камол Дервиш истеъфо бериши ҳақидаги билдирувини қайтариб олган.