Гибралтар бўғозидаги Перехиль ороли масаласида икки томон ўртасида юзага келган зиддиятлар бунга сабаб бўлган.
Испания ташқи ишлар вазирининг кеча маълум қилишича, Марокаш оролдан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга рози бўлмаган. 12 нафар хизматчидан иборат Марокаш ҳарбийлари гуруҳи Перехиль кимсасиз оролига 11 июлда келиб жойлашган. Марокаш ҳукуматининг изоҳлашича, бу ҳаракат Африкадан Европага ноқонуний иммиграцияга қарши курашиш доирасида ўтказилмоқда.
Бугун Испания махсус бўлинмаси Марокаш ҳарбийларини Перехиль оролидан чиқариб юборган. Марокаш ҳукумати бу ҳаракатларни босқинчилик деб атаган ва Мадриддан испан ҳарбийларининг оролдан зудлик билан олиб чиқиб кетилишини талаб қилган.
Европа комиссияси ҳар иккала ҳукуматни сўзлашувлар ўтказишга чақирган.
Маълумки, мазкур орол 400 йилдан буён Испанияга қарашли деб ҳисобланади.