Бугун Лондонда метрополитен ходимлари 24 соатлик намойишга чиқдилар.

Метро маъмурлари томонидан метрони хусусийлаштириш ҳақида қарор қабул қилинган. Намойишчилар ушбу қарордан олдин касаба уюшмаси билан келишилмаганига норозилик билдиришмоқда.
Лондон метроси ҳар куни 3 миллион атрофида йўловчини манзилига етказади. Метро эртага эрталаб ишлай бошлаши тахмин қилинмоқда.