Марокаш ташқи ишлар вазири Муҳаммад Бенайсса марокашлик ҳарбийларнинг Перехиль оролидан чиқариб юборилишини “уруш ҳаракати” деб баҳолади.

Шунингдек, Бенайсса Испанияни ўз махсус бўлинмасини оролдан олиб чиқишга ундади.
Испания ва Марокаш ҳукумати кимсасиз Перехиль оролига эгалик қилиш учун курашмоқда.
Кеча БМТ Бош котиби Кофи Аннан зиддиятни ҳал этиш учун икки мамлакат ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини маълум қилди. Европа комиссияси эса Испания ва Марокашни сўзлашувлар ўтказишга чақирди.